Альба Мессининг "Барселона"га қайтиши ҳақида гапирди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Альба ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг "кўк-анорранглилар"  лагерига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Бу Леонинг танлови. Агар у ва клуб буни хоҳласа бу амалга ошади ва бу мен учун ҳам айни муддао. Менинг майдондаги энг яхши шеригим - Месси . Вақт кўрсатади, лекин умид қиламанки, у қайтади", - деб хабар берди Goal.com ҳимоячи.

Мессининг парижликлар билан шартномаси июнь ойи охирида тугайди. "Барселона" сафида 35 ёшли ҳужумчи 2005 йилдан 2021 йилгача ўйнаган. Бу вақт давомида аргентиналик 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол урди ва 303 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!