Альба: Одамлар мени ёмон кўради
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба футбол оламидаги ўрни ва ўзининг харакатери ҳақида гапириб ўтди.
"Футбол атрофидаги одамлар учун мен энг ёмон футболчилардан бириман. Буни тушунса бўлади, чунки бу менинг ўйин услубим билан боғлик, бироқ айнан шу сабаб мен бу ердаман.
Ҳаётда жуда камтар одамман. Атрофимдагилар қандай инсон эканлигимни жуда яхши билишади. Футболдаги Жорди ҳаётдагисидан фарқ қилади, ўйин услубим сабаб, мени кўп одам ёмон кўради", - дейди Альба.
Жорий мавсумда испаниялик футболчи "Барса" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатма муаллифи бўлди.
Фикрлар