Альбина Тунисда ғалаба қозонмоқда
Тунисда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ҳамюртимиз Альбина Хабибулина муваффақиятли иштирок этмоқда.

Жуфтлик беллашувларида қозоғистонлик Александра Гринчишина билан ҳамкорлик ўйнаётган теннисчимиз дастлабки босқичда Германия теннисчилари - Лиза Матвиенко ва Каролина Вернер устидан 6:1, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Кейинги босқичда марказий осиёлик теннисчилар австриялик Пиа Кониг ва грециялик Элени Кордолаимига қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)