Алджамэйн Стерлинг - ўз вазнининг тарихдаги энг яхши чемпиони
Аджамэйн Стерлинг - ўз вазнининг тарихдаги энг яхши чемпиони!
Биринчи енгил вазнда (-61 кг.) амалдаги чемпион, америкалик Алджамэйн Стерлинг (23-3) қайд этаётган натижаларидан келиб чиқиб ўз вазнининг энг яхши жангчиларидан аллақачон ўтиб кетишга улгурган. Келинг, унинг статистикасига бир кўз югуртириб ўтамиз:
- Ўз вазнида энг кўп ғалаба қозонган жангчи (14);
- Ўз вазнида энг кўп чемпионлик камарини ҳимоя қилган жангчи (5);
- Ўз вазнида энг узун ғалабали серия соҳиби (9);
- Ўз вазнида рақибларига энг кўп аниқ зарба йўллаган жангчи (1646);
- Ўз вазнида энг кўп вақт октагонда ҳаракат қилган жангчи (3:49:49);
- Ўз вазнида рақибларини энг кўп вақт назоратда ушлаган жангчи (1:08:46).
Яна кўп статистик йўналишларда Алджо камида топ-5 рўйхатида мавжуд. Ана энди, мухлисларга унинг нима сабабдан бошқа вазнга ўтаётганини тушунган бўлишса керак. Эртанги жангда "Funk Master" ўз натижаларини янада яхшилаб олиши мумкин.
Фикрлар