Алджамейн Стерлинг Чарльз Оливейрани ҳимоя қилмоқда
Алжамейн Стерлинг (23-4) Махачевга қарши жангдан чиққани учун танқидларга учраган Оливейрани ҳимоя қилди:
“Барча жангчилар жароҳатлар ёки муаммоларга дуч келишади. Улардан баъзилари бошқаларга қараганда жиддийроқ бўлади. Оливейрани жангдан чиққани учун айблаш ақлдан озиш. Жангдан бир неча кун олдин олинган катта жароҳат билан жанг қилиш ҳақиқатан ҳам оқилона ва ақлли деб ўйлайсизми?”,- деди UFCнинг ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифаси собиқ чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, Чарльз Оливейра (34-9-1 NC) “UFC 294” турнирида Ислом Махачевга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, машғулотдан олган жиддий жароҳат туфайли у жанг қила олмайдиган бўлганди.
Фикрлар