Алекс Перейра бошқа спортда ҳам ўзини синаб кўрмоқчи
Ярим оғир вазнда UFC чемпиони Алекс Перейра бир кун келиб ўзини боксда ҳам синаб кўришини айтди.
"Албаттта, кун келиб бокс турнирларида ҳам иштирок этиш мақсадим бор. Тўғри, кўпчилик инсонлар ММА жангчилари рингда боксчиларга қарши тура олмаслигини таъкидлайди. Аммо мен бу фикр хато эканини бутун дунёга исботлайман", - дея бразилияликнинг сўзларини келтирди "The Sports Rush".
Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра "UFC 307" турнирида Халил Раунтрига қарши жанг қилади.
Фикрлар