Алекс Перейра Жейк Полнинг чақириғига жавоб қайтарди

Ярим оғир вазн тоифасида (93 кг) амалдаги UFC чемпиони бразилиялик Алекс Перейра машҳур америкалик боксчи ва блогер Жейк Полнинг чақириғига жавоб берди. BKFC жангчиси Майк Перри устидан ғалаба қозонган Жейк "Поатан" билан бокс қоидаларига кўра жанг қилишга тайёрлигини билдирганди.

 "Келинг, шундай қиламиз", - деб Перейра сўзларини келтиради MMAJunkie.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Пол афсонавий Майк Тайсон билан жанг қилиши керак эди, бироқ фахрийнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли бу жанг ноябрга кўчирилди ва Жейк янги рақиб топди. Майк Перри билан жанг Полнинг ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!