Алекс Перейра кимга қарши жанг қилмоқчилигини айтди
UFC юлдузи Алекс Перрейра келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
"Охирги жангимдан сўнг етарлича дам олдим. Бугун эса жуда кўпчилик мен билан беллашишни истамоқда. Бироқ менга Сирил Ган билан реванш кўпроқ қизиқ. Бу менга керак бўлган жанг. Ўйлайманки, яна бир имкониятга эга бўлгач, нимага қодир эканимни кўрсата оламан", - деди бразилиялик.
Эслатиб ўтамиз, Ган "UFC White House" турнирида Перрейрани 2 раундда техник нокаутга учратганди.

Фикрлар