Алекс Перейра UFC рекордини янгилашга яқин
Ярим оғир вазнда (93 кг) UFC чемпиони Алекс Перейра Халил Раунтрига қарши баҳсда ғалаба қозонса, UFC рекордини янгилаши мумкин. Яъни у энг қисқа вақт – 175 кун ичида 3 маротаба камар ҳимоясини ўтказган ягона жангчига айланади.
Ҳозирги рекорд аёллар супер енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ронда Роузига тегишли бўлиб, у 189 кун ичида уч марта чемпионликни ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра (11-2) ва Халил Раунтри (13-5-1 N/C) ўртасидаги жанг 7 октябрь куни "UFC 307" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар