Алекс Перрейра оғир вазнга ўтса, нима бўлади?

  • 25.12.2025 15:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

58 ёшли америкалик таниқли UFC шарҳловчиси Жо Роган ярим оғир вазн тоифасида (93 кг) амалдаги UFC чемпиони Алекс Перрейранинг оғир вазндаги истиқболларини баҳолади.

Tecno

"Перрейра оғир вазн тоифасида Сирил Ган билан жанг қилиши ҳақида кўплаб гап-сўзлар юрибди. Мазкур миш-мишлар қанчалик ҳақиқатлигини билмайман. Бу ҳақда Дана Уайт билан гаплашмадим. Лекин бу мантиқсиз қадам эмас. Ҳозирда Алекснинг вазни 108 кг дан ортиқ! Зарбалари ҳам оғир вазндаги жангчиларни нокаут қила оладиган даражада кучли", - дея Роганнинг сўзларини келтиради Bloody Elbow портали.

Эслатиб ўтамиз, Перрейра "UFC 320" турнирида россиялик Магомед Анкалаевга қарши реванш ўтказиб, 1-раундда нокаут билан ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!