Алекс Сандро Америка кубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин

Бразилиялик ҳимоячи Алекс Сандро Америка кубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Ювентус” футболчиси чап сонидаги мушак жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Сандро кеча якка тартибда машғулот ўтказган. Унинг финалдаги иштироки сўроқ остида турибди, чунки у жароҳатдан ҳали тўлиқ соғаймади.

Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 11 июль куни бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 05:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!