Александер-Арнолд: "Реал"да мақсад — Чемпионлар лигасини ютиш"
Трент Александер-Арнолд "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқиши ҳақида фикр билдирди.
1/8 финалда мадридликлар "Манчестер Сити"ни икки ўйинда ҳам мағлуб этди (3:0, 2:1).
"Бу мавсумнинг энг муҳим босқичи. Ҳар бир ўйин деярли финалдек аҳамиятга эга. “Реал”даги талаблар шундай — Чемпионлар лигасида охиригача бориб, ғалаба қозониш. Бу клубнинг моҳиятида бор нарса. Биз айнан шу босим орқали ўсамиз ва энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.
“Манчестер Сити”ни мағлуб этиш ёқимли бўлди, чунки улар мен ва "Ливерпуль"дан бир неча совринларни тортиб олган. Уларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин, шунинг учун ўз ўйинимиздан фахрланамиз", — деди Трент.
Фикрлар