
Александер Исакнинг тақдири Саудия фонди раҳбари қўлида
"Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исакнинг келажаги клуб бошқарув раиси ва Саудия Арабистони Суверен фонди (PIF) раҳбари Ясир Аль-Румайян қарорларига боғлиқ. Бу ҳақда "Telegraph Football" нашри хабар берди.
Манбага кўра, гарчи Исакка "Ливерпуль" ва Саудия клублари қизиқиш билдираётган бўлса-да, "Ньюкасл" ҳали ҳам форвардни узоқ муддатли лойиҳанинг асосий қисми сифатида кўрмоқда ва уни трансферга қўймаган.
Шу билан бирга, Исак амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортгани ҳақидаги хабарлар унинг клубни тарк этиши ҳақидаги миш-мишларни янада кучайтирмоқда.
Фикрлар