Александр Емельяненко қай тарзда мағлуб этилди? (Видео)

Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этилган "ACA 107" турнирининг марказий жангида анчадан буён кутилаётган Александр Емельяненко ва Магомед Исмоилов тўқнашуви содир бўлди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ушбу жангда ўзига хос сенсация қайд этилиб, ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келувчи Исмоилов оғир вазн тоифасида анчагина машҳур бўлган кичик Емельяненкони техник нокаут эвазига мағлуб этди. Қуйида жанг масаласи ҳал бўлган ҳолат акс этган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)