Александр Крестинин: "Ғалаба қозонадиган вақт келганди"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Андижон” – “Локомотив” (1:2) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин саволларга жавоб берди..

- Биринчи навбатда “Локомотив” мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бизни уйда ҳам, сафарда ҳам тинмай қўллаб туришибди. Шу билан бирга йигитларимизни ҳам алоҳида табриклайман. Жуда керакли уч очкони қўлга киритдик. Қийин рақиб билан ўйнадик ва унда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. “Андижон” жамоасини мухлислари ўз уйида фантастик даражада қўллаб-қувватлайдилар. Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан жамоага қарши тўп суриш бизга анча қийинчилик туғдирди.

- “Локомотив” охирги иккита турда керакли натижаларни қўлга киритяпти. Буни асосий сабаби нимада?

- Тўғри, ғалаба футболчиларга руҳий томондан таъсир кўрсатади. Уларни майдонда фаол ва бир-бирини тушуниб ўйнашаётгани ғалабамизга замин бўляпти. Психологик тайёр бўлгач, ғалаба қозонадиган вақтлар ҳам келганди.

- Биринчи таймга нисбатан иккинчи таймда “Андижон” яхшироқ ўйнагандек туюлди.

- Биринчи голни урганимиздан кейин баъзи вазиятларда хатога йўл қўйдик, тан оламан ва бу режамизда йўқ эди. Ўйинда нимадир нотўғри кечган ҳолатда кутилмаганда тўп ўтказиб юбордик. Охирида яхши ҳаракатимиз ҳисобига ғалабани қўлга киритдик.

-  “Локомотив” қайси жиҳатлари бўйича рақибидан устун келди? Гўёки, бугун айёр тактика танлангандек..

- Қандай айёр тактика бўлиши мумкин? Рақибдан кўра битта кўп гол урдик. Шу сабаб туфайли ғалабага эришдик. Менимча, бу вазиятни алоҳида таҳлил қилиб чиқиш шарт эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!