Александр Лобанов: “Динамо” билан дуранг - адолатли натижа
Ads

 

«Динамо» - «Пахтакор» (0:0) учрашувидан кейин «Пахтакор» дарвозабони Александр Лобановнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик. Бу ҳақда "Динамо" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Самарқандда бизни оғир ўйин кутиб турганлигини билардик. Бугун ғалаба голини «Динамо» ҳам, биз ҳам уришимиз мумкин эди. «Динамо» ўз мухлислари қаршисида жуда хавфли рақибга айланади. Бугун ҳам мухлисларнинг далдаси уларга катта ёрдам берди. Умуман олганда, «Динамо» сафида яхши савиядаги футболчилар жамланган. Афсуски бугун юта олмадик. Шу билан бирга мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Шундай экан, «Динамо» билан дуранг – адолатли натижа деб ўйлайман, - дейди «Пахтакор» посбони Алексадр Лобанов.