Александр Шлеменко: "Хабиб Фергюсондан қўрқди...Буни эшитиб кулгим келмоқда"
Россиялик ММА жангчиси Aлександр Шлеменко Хабиб Нурмагомедовнинг Тони Фергюсонга қарши жанг қилмаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Жанг бекор қилингани мени хафа қилди, деб айта олмайман. Aлбатта, бу қарама-қаршиликни кўришни хоҳлардим. Aммо мен шундай бўлади, деб ўйлагандим. Дунёдаги вазият жуда мураккаб. Бундан ташқари, улар ўртасидаги жанг тўрт марта қолдирилган эди. Барча омиллар жангнинг бекор қилинишини кўрсатиб турганди. Негадир улар шунчаки гапиришда давом этишди. Ушбу жангнинг бекор бўлиши мен учун хайратланарли воқеа эмасди.
Хабибни қўрқоқликда айблашни бошлашди. Хабиб жуда эҳтиёткор ва ҳар доим шундай бўлган. Ҳар бир жангдан олдин у доим ўзи учун энг яхши шароитларни яратиб олади. Уни қўрқоқликда айблаш аҳмоқликдир. У Фергюсондан қўрқди ... Буни эшитиб, кулгим келмоқда.
Унинг ўзига хос ҳисоб-китоби бор. Шунинг учун фаолиятида ҳеч қандай мағлубият йўқ. Мана, шунча йил давомида у жами бўлиб нечта жанг ўтказди. У доим шундай бўлган, нега улар ундан бошқа нарсани кутишади? У ўзини ҳар қандай жангга отишини хоҳлайсизми? У ҳеч қачон бундай қилмаган ва қилмайди. Aгар тўсатдан соғлиқ муаммоси ёки бошқа яна жиддий нимадир бўлса, жанг доимо бекор қилинган.
Яратган Фергюсон билан жангга қаршими? Мен бу фикрга қўшилмайман. Бир мунча вақт Хабибнинг сабаби бор эди, баъзида эса Фергюсонда...
Хабиб ҳозир чемпион, ҳаммаси унинг қўлида. Aммо Худо сақласин, у хато қилса, ҳамма бунинг нимага олиб келишини тушунади”,-деди Шлеменко
Фикрлар