Александр Станисавлевич “Насаф”га ўтадими? Бобир Абдуҳолиқовчи?

SPORTS.uz сайти журналисти – Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм каналида “Насаф” клубига ўтиши ҳақида миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Айнан шу масала борасида бугун Норбой Муаллим кун бўйи шуғулланди. Унинг айтишича, “Қизилқум” форварди “аждарлар” сафида тўп суриши эвазига “Насаф”нинг режасидагидан каттароқ сумма маош сўраган эмиш. Боз устига, Қарши жамоаси Ален Машович билан ўртадаги шартномани бекор қилишни ҳали уддалай олгани йўқ. Бу ҳам ҳозирги ҳолатда “аждарлар” учун қўшимча муаммо туғдирмоқда.

п34л3ў4лп43ў

Бобир Абдухолиқов масаласи эса, анчагина егилроқ ҳал бўлиши мумкин. Агар ҳужумчига ҳар томондан манзур келадиган таклиф келиб тушмаса, у 6 ойлик ёки 1 йиллик контракт имзолаб, исталган пайтда кетиш ҳуқуқини ўз қўлида сақлаб қолган ҳолда, “Насаф”га қайтиши мумкин. Ҳозир, бу масала борасида клуб ҳам, футболчи ҳам шошмасликка қарор қилган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!