Александр Волкановски фикридан қайтмаяпти...

  • 14 февраль, 12:04
  • 0
  • MMA

Алекс Волкановски, енгил вазн(70,3 кг) тоифасида UFC чемпионига айланиб, икки вазн тоифасида камарга эга бўлиш фикридан қайтмаяпти. Алекснинг сўзларига кўра, у албатта енгил вазн тоифасига ўтади ва шу вазнда чемпион бўлишга ҳаракат қилади.

“Сизга айтаман, мен ҳали енгил вазнда яхшилаб ҳаракат қилиб кўрмадим. Мен реалистман. Дарҳол Махачев билан реванш жангини бўлишидан ҳам умид қилмаяпман. Лекин яқин орада мени енгил вазн тоифасида кўрасиз", - деди Волкановски.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 298" турнирида Алекс Волкановски(26-3) ва Илья Топурия(14-0) тўқнаш келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!