Александр Хомяков мағлубиятга қандай изоҳ берди?
“Сурхон” – “Андижон” (1:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ҳеч қандай фикр билдирмоқчи эмасман. Фақат “Сурхон”ни ғалаба билан табриклайман. Улар ютуқни кўпроқ хоҳлашди. Шунинг учун тезроқ ва тажовузкорроқ ҳаракатланишди. Биринчи бўлимда ишларимиз ўхшамади. Шу сабабдан муҳокама қилиш ортиқча. “Сурхон”ни ғалаба билан табриклайман.
Ҳакамларни муҳокама қилмайман. Бу менинг вазифамга кирмайди. Ҳозирги ҳолатимизда гапириш тўғри эмас. Гол бўлган вазиятни хотиржам кўриб чиқиш керак.
Умуман ҳеч нима ўхшамади. Бизга рақиб шундай ўйнашни таклиф қилди. Улар асосан узун паслар билан ҳаракатланди. Биз тайёргарлигимизни кўрсатдик, лекин ҳеч нима ўхшамади. Бу ўйинда тўлиқ ютқаздик. Ҳимояда мустаҳкам турмоқчи эдик, афсус, бурчак тўпидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Аламли мағлубият бўлди. Муҳокама қилиб чиқамиз. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар