Александр Хомяков: Мағлубиятга учрадикми, демак ўйин шунга лойиқ бўлди

Cуперлиганинг 10-турида "Машъал" сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Александр Хомяков қатнашди.

– Наманганликларни ғалаба билан табриклайман. Ўйиннинг боришидан мамнун бўлдим, бошқача футбол кўрсатишни истагандик, аммо ўйин бошида режаларимиз амалга ошмади. Тезкор ҳужумларга ўтишни уддалай олмадик. Биринчи бўлим охирида кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Иккинчи голни эса қарши ҳужумда ўтказиб юбордик. Қўпол хатога йўл қўйдик. "Навбаҳор" иккинчи бўлимда ўйин назоратини бизга топшириб, асосан ҳимояланди. Режамиз иш бермади.

Мағлубиятга учрадикми, демак ўйин шунга лойиқ бўлди. Менимча, бугун ташаббусни осонликча бериб қўйдик. "Навбаҳор" кам гол ўтказиб юборгани, ҳимояда яхши ўйнашини билдиради. Ҳимоядан ўйнаб, бўш ҳудудларга очилиб, ҳужум уюштиришга интилади. Бизда ҳам ҳимоядан ҳужумга ва аксинча, ҳужумдан ҳимояга ўтишда аниқ ўйнашимиз талаб этилади. "Навбаҳор" айнан ҳужумдан ҳимояга ўтишда тезкор ҳаракатланди. Умуман олганда, пенальтини инобатга олмаганда, бизда ҳам айтарли вазият яратилмади. Мезбонлар таркибида тажрибали, футбол ўйнашни биладиган футболчилар жамланган. Бугун биз жуда кўп яккакурашларни бой бердик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!