Александр Хомяков: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"
Cоcа-Cоlа Суперлига 9-турида ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой берган «Андижон» клуби бош мураббийи Александр Хомяков мағлубият сабаблари, Бекмуродовни эртароқ алмаштирмагани хато қарор бўлгани, футболчиларнинг жуда ҳиссиётларга берилгани ва айбни ўз зиммасига олиши ҳақида гапирди.
«Қизил карточкадан кейин ўйинимиз чиқмади. Якунда икки гол ўтказиб аламли тарзда мағлуб бўлдик. Шунчаки, голларда диққатимизни йўқотдик. Футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади, аммо, хатолар қимматга тушгани рост.
«Албатта, Бекмуродов бироз эҳтиёт ҳаракат қилиши керак эди. Сариқ карточка олган футболчи бундай таваккал қилиши профессионаллик эмас. Албатта, уни эртароқ захирага олишим керак эди, аммо бу позицияда у менга керак футболчи эди. Қизил карточка унинг жуда қизиққонлиги ва ҳиссиётларга берилганидан пайдо бўлди. Тажрибали футболчи бўлгани учун унга ишонган эдим».
«Барча футболчилар ғалаба қозонишни истайди ва улардаги ҳиссиёт айнан шундан. Жуда кўп асабийлашиш ва хатолар ҳам шундан келиб чиқади. Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан».
«Биз ўтказиб юборган голларимизда ҳимоячиларнинг айби йўқ. Агар кўрган бўлсангиз, голлар узоқ масофадан урилди. Ҳимоячилар ўйин давомида ўзларига юклатилган вазифаларни яхши бажаришди», - дейди Хомяков.
Фикрлар