Александр Хомяков: "Охирги пайтларда янгиликларга эътибор қаратмаяпман"

“Андижон” клуби Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Тошкентнинг “Олимпик” клуби билан беллашди ва унда ҳисоб очилмади – 0:0. “Бургутлар” бош мураббийи Александр Хомяков беллашувдан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Аввало, айтишим мумкинки, барча мухлисларни Рамазонй ҳайит байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳаммаларига шодлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат тилаб қоламан. Учрашувга тўхталадиган бўлсам, афсуски, бу сафар ҳам ишқибозларимизни ғалаба билан хурсанд қила олмадик. Яна дарвозага гол ура олмадик. Ўз ўрнида гол ура олмаганимиздан кейин ғалаба ҳам қозона олмадик. Рақиб ҳам бизни яхши ўргангани маълум бўлди. Чемпионат ўйинида кичик ҳисобда ғалаба қозонгандик. Лекин бу сафар юта олмадик. Ҳужумкор ўйнашга ва барча чизиқларда устунлик қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ ўйлаган мақсадимиз амалга ошмади. Иккинчи бўлимда кўпроқ рақиб томонга ҳужумлар қилган бўлсак-да, аммо улар ҳам яхши ҳимояланишди. Бу гал рақибимиз олдингига нисбатан анча яхши ҳаракат қилди ва ижобий жиҳатларини кўрсатди. Афсуски, ҳужумдаги бир қатор камчиликларимиз бу сафар ҳам кўзга кўриниб қолди. Ҳужумдаги муаммоларимизни яна тўлиқ ўрганиб чиқамиз. Умумий тарзда нима деб айтишим мумкин, очиқ айтадиган бўлсам, дурангни биз учун яхши натижа дейишим мумкин.

хомяков янги1_3

- Захирадан майдонга тушганлар қанчалик ўйинни кучайтирди?

- Биласизми, яна 4 кундан сўнг чемпионатда ўйинимиз бор. Шу сабабли баъзи футболчиларни сақлашга ҳаракат қилдик. Олдинда “Металлург”га қарши жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Шунинг учун таркибда ротация қилишимизга тўғри келди. Бизда ҳамма ўйнашни хоҳлайди ва шунга яраша барча ўйинга тайёр. Йигитларда иштиёқ катта. Лекин, барибир афсуски, натижамиз кўнгилдагидек эмас.

- Демак, натижа сиз учун қониқарли, шундайми?

- Айтганимдек, биз учун бу дуранг яхши натижа, деб ўйлайман. Биз майдон ўртасида ва яна баъзи жойларда рақибга ютқазиб қўйдик. Уларда имкониятлар бўлди.

хомяков1

- “Андижон”нинг россиялик футболчи Артём Дзюба билан музокара олиб борилаётгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Бу қанчалик ҳақиқат?

- Дзюба тўғрисида эшитмадим (кулади). Очиғи, охирги пайтларда янгиликларга эътибор қаратмаяпман. Шунинг учун бундай хабарни эшитганим йўқ. Уни Туркиядан қайтиб келганидан сўнг Россияда яхши ўйин кўрсатаётганидан хабарим бор. У ажойиб ҳолатда тўп суряпти. Кучли футболчи. Бироқ яна қайтараман: у ҳақида чиққан хабарлар тўғрисида мен маълумотга эга эмасман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ЖУРАЕВ ХАЙРУЛЛО
21/04/2023 07:17
Бу сафар албатта галаба козонилади,иншаоллох
&
Bek 56
21/04/2023 07:05
Жаноб Хомяков мана к,аторасига учта у'йинда жамоангиз рак,иблар эшигига ту'п ураолмаяпди у'зи ту'п урадиган х,ужумчи борми?
&
Bek 56
21/04/2023 07:05
Жаноб Хомяков мана к,аторасига учта у'йинда жамоангиз рак,иблар эшигига ту'п ураолмаяпди у'зи ту'п урадиган х,ужумчи борми?