Александр Хомяков: "Қўқонликларни фақат мақташ мумкин"

“Машъал” – “Қўқон-1912” (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Қўқон-1912”ни ғалаба билан табриклайман. Қўқонликларнинг баҳс-мунозараларига сабабчи бўлган биринчи голи гўёки қоидага мувофиқ равишда урилгандек бўлди. Ўша гол бизни “очилиш”га, вазиятларни ижобий томонга ўзгартириш учун руҳлантиришга хизмат қилди. Аммо Қўқон жамоаси вакиллари жуда уюшқоқлик билан ҳимояланишганлари боис бунинг иложиси бўлмади. Нима бўлган тақдирда ҳам қўқонликларни ғалаба билан табриклаб қоламан.

Метин ҳимояни ёриб ўтиш қийин. Ўйинни иккинчи рақам остида тўп суриш билан ўтказиш ҳам вазиятни яхши томонга ўзгартириш имконини бермайди. Қолаверса, бизда ҳужумларни якунлаш чоғида аниқлик ва кескинлик етишмади. Қўқонликларни фақат мақташ мумкин. Биринчи гол ўйинчиларимизни руҳан “синдириб” қўйди. Дарвозамиздан ўтказиб юборилган иккинчи голдан сўнг, йигитларнинг кайфияти янада тушиб кетди. Кўриб турганингиздек, жамоамиз уч очкони бой берди.

Рақиб яхши ҳимояланишдан ташқари чизиқлар бўйлаб, бир-бирини тушунган ҳолда тўп сурганлигини таъкидламоғим даркор. Улар майдон марказини назоратлари остига олишди. Учрашув чоғида майдон марказида устунликка эга бўлиш муваффақият калити бўлиб хизмат қилади.

Биринчи голдан сўнг, Бахтиёр Ашурматов билан гаплашдим. Бундай пайтда киши ўзини суҳбатдошининг ўрнига қўйишни билиши ҳам керак. Унинг ҳолатини тушундим. Ўшандан кейин майдонда ҳаммасини муҳокама қилиш учун нимадир қилиш керак эди. Лекин ҳакамнинг қарори юзасидан бирор нарса дейиш, босим ўтказиш учун ҳеч қандай имкон қолмади. Бахтиёр Ашурматов - мураббий, уни ҳамкасб сифатида яхши тушунаман. У бошқарувидаги жамоанинг ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!