Александр Хомяков: "Ёмон эмас, вазиятлар яратдик"
“Андижон”нинг “Самтредиа” (Грузия)га қарши дарвозалар дахлсиз қолган учрашувидан кейин бош мураббий Александр Хомяков ўйин ва рақиб ҳақида гапирди.
- “Андижон” бир кунда иккита ўйин ўтказиб, дастлабкисида 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчисида дуранг ўйнади. Бу ўйинлар сизда қандай таассурот қолдирди?
- Вазифа қийин эди. Шу боис ҳал қилиниши керак бўлган ўзимиз хоҳлаганимизнинг барчаси амалга ошмади. Лекин яхши имкониятлар бўлди. Рақиб аъзолари ҳимояда қаттиқ туришди. Икки бор йўллаган зарбамиз тўсинга тегиб қайтди. Умуман олганда, яхши натижа бўлди, ўйиндан қониқдим.
- Рақиб қандай? Сиз ўйлаганчалик кучлимиди ёки...
- Рақиб ҳам ўз вазифасини бажарди. Ўзига хос жамоа экан. Бизни узоқ прессингда ушлаб турди. Биз олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Ёмон эмас, вазиятлар яратдик. Ўйин давомида ҳужумларимиз тўлиқ охиригача етиб борди, фақат сўнгги нуқтани қўйишда аниқлик етишмади. Биз кўпроқ рақиб жарима майдони томонида ҳаракатландик. Биргина вазиятларни тезкорлик билан ниҳоялаш камлик қилди. Яна қайтараман: яхши баҳс бўлди, рақиб ҳам яхши экан.
- Ўзингиз учун асосий таркибни аниқлаб олдингизми?
- Ҳозирча асосий таркибни аниқлаганимиз йўқ. Ҳар бир футболчи катта эътиборимизда. Ишонч билдираётган ўйинчилар борасида тезроқ бир қарорга келишимиз керак. Ҳозир жараён давом этмоқда. Лекин барчасидан умидим катта.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар