Алексис Санчес Франция чемпионати гранди билан шартнома имзолайди

"Интер" ҳужумчиси Алексис Санчес Милан клуби билан шартномани бекор қилишга келишиб олди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг хабарига кўра, 33 ёшли чилилик футболчи тез орада "Марсель" билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Интер"нинг барча турнирлар доирасидаги 38 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 5 голли узатма муаллифига айланди.

“Transfermarkt” портали Санчеснинг нархини 3,5 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!