Алексис Санчес ўзи ўйнаган фильм афишасини намойиш этди (фото+видео)

"Манчестер Юнайтед"нинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес ўзи роль ижро этган "Менинг дўстим Алексис" бадий фильми афишасини намойиш этди. Ушбу фильм 30 майдан экранларга чиқиши айтилмоқда.

61181781_2046656868970002_1753879835019720259_n

Фильм сюжети чилилик йигитнинг Алексис Санчеснинг йўлидан юришни ва у билан танишишни орзу қилиши ҳақидадир. Мазкур картина Санчеснинг она шаҳри Токопильяда суратга олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!