Али Абдель-Азиз: "Алекс Перейранинг эртаги 2025 йилда тугайди"
Менежер Али Абдель-Азиз Магомед Анкалаевнинг келажаги ҳақида гапирди.
"Агар Анкалаев Александр Ракични маглуб этса, кейинги жангида титул учун кураш олиб боради. Бу ҳақда UFC расмийлари хабар берди. Магомед ҳозир ярим оғир вазндаги энг кучли жангчи. Тўғри, сиз Алекс Перейрани айтишингиз мумкин.Тан оламан, у катта юлдуз. Аммо бразилияликнинг эртаги 2025 йилда, россиялик йигитга қарши баҳсдан сўнг тугайди", - дея менежернинг сўзларини келтирди sherdog портали.
Эслатиб ўтамиз, Магомед Анкалаев (18-1-1-1 N/C) 26 октябрь куни "UFC 308" турнирида Александр Ракич(14-4)га қарши октагонга кўтарилади.
Фикрлар