Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг хорижда тўп тепадиган бир нечта аъзоси ўз ўйинларини ўтказади.

Кеча Ўзбекистонда бошлангани каби Қозоғистонда ҳам милилй чемпионат старт олди. Яқинда Қозоғистон чемпионатига кўчиб ўтган Иброҳимҳалил Йўлдошев жамоаси - "Қайрат" ўз уйида "Қизилжар"ни меҳмон қилади. Учрашув 14:00да старт олади. 

Бундан ташқари, ўтган мавсум чемпиони "Ордабаси" ҳам бугун бошлайди. Рақиб "Шахтёр" ва ўйин вақти 16:30да. Ўтган мавсум чемпионлар сафида бўлган Шаҳбоз Умаров ва яқинда шимкентликлар аъзосига айланган Жасурбек Яхшибоев ҳам бугун клубига ёрдам беришга тайёр.

Бугун РПЛ 19-тур баҳслари ҳам давом эттирилади. Аббосбек Файзуллаев жамоаси "ВЭБ Арена"да "Оренбург"ни қабкл қилади ва учрашув 16:00да бошланади. 

Маълумот учун, "армпиячилар" ҳозирда 28 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди.

Бундан ташқари, Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилаётган Қозоннинг "Рубин" жамоаси ҳам ўз ўйинини ўтказади. Қозонликлар бу турда айни дамда турнир жадвалини бошқариб бораётган "Краснодар" меҳмони бўлади. Беллашув 18:30да бошланади. 

Бугун Туркия Суперлигасида икки ўзбекистонлик тўқнашуви бўлиб ўтади. Термамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жамоаси термамиз етакчиларидан бири Отабек Шукуров клуби билан ўйнайди. Осиё кубогида жароҳат олган Алиқулов "Ризеспор" баъзасига бориб даволанди ва ўтган турда майдонга ҳам тушди.

Бугун Ҳожиат Эркинов жамоаси "Ал-Ваҳда" ўз уйида "Ал-Жазира" билан курашади. Бу ўйин 21:15да старт олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!