Алиқулов ва Эркиновнинг жароҳати қанчалик жиддий?
Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоасининг икки футболчиси Ҳусниддин Алиқулов ва Ҳожимат Эркинов Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик. Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриев "Телеграм"даги канали орқали футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълум қилди.
"Тунги тиббий сарҳисоб:
Рақиб шиддатли қаршилик кўрсата олмаган бўлса-да, иқлимнинг иссиқ, нам ва чанглиги боис футболчилар қийналишди. Майдонга сепилган сув иссиқда бирпасда қуриб, чимда тўп юриши қийинлашди, устига устак жароҳатларни кўпайтирди. Айнан майдон ўтининг қуруқлиги; тўп юрмай, оёқ сирпанмай тақалиб қолавериши Эркинов Ҳожиматнинг бироз хавотирли жароҳатига сабаб бўлди.
Майдондан чиқиб кетган бўлса-да Ҳусниддин Алиқулов жароҳати жиддий эмас. Ҳожимат Эркинов масаласида эса эртага қўшимча текширувлар ўтказилгач барчасига ойдинлик киритилади", - дея ёзиб қолдирди Пирриев.
Фикрлар