Алиреза Фироузжа: "Шахматни ётиб ҳам ўйнаса бўлади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциялик гроссмейстер Алиреза Фироузжа соғлиғидаги жиддий муаммоларга қарамай, Руминияда бўлиб ўтаётган Grand Chess Tour турнирда иштирокини давом эттиришга қарор қилди.

У ўзининг ҳолати ва турнирни тарк этмаслик сабаблари ҳақида шундай деди:

"Менга барибир дам олиш керак. Хайриятки, шахматни ҳатто каравотда ётиб ҳам ўйнаш мумкин. Мен ўйнашда давом этмоқчиман, чунки олдинда ҳали бешта яхши партия бор. Булар қизиқарли ўйинлар бўлади, мен улардан нимадир ўрганишим аниқ".

Фироузжа шифокорлар рухсати ва ташкилотчиларнинг кўмаги ҳақида ҳам тўхталди:

"Шифокорга борганимизда, у агар шароитлар мос келса, яъни мен ўйин давомида доимо оёғимни кўтариб, каравотда ётсам, ўйнашим мумкинлигини айтди. Кейинги савол ташкилотчилар буни ташкил қила олиши ва рақиб ўйинчилар бунга рози бўлиши билан боғлиқ эди. Ҳаммаси ижобий ҳал бўлди. Шундай вазиятда ўйинларни бой бериш жуда ачинарли бўларди"

Шунингдек, у Синдаровга қарши ўйини ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди:

"Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади, лекин охирида, позициям анча ёмон бўлишига қарамай, эндшпилда яхшироқ ўйнашга муваффақ бўлдим. Аввалига яхши ўйнамаган бўлсам-да, эндшпил қандай ўтганидан мамнунман", - деди спортчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!