Алишер Азизов янги жамоасида ҳам ўзини кўрсатишни бошлади
Ads

Мавсумнинг иккинчи қисми учун тайёргарлик олиб бораётган Бишкекнинг “Алга” жамоаси кеча маҳаллий “Академия” клубига қарши назорат ўйини ўтказди.

Мазкур ўйинда “Алга” футболчилари рақибдан 4:1 ҳисобида устун келди. Эътиборлиси, куни кеча “Алга” сафига бориб қўшилган ҳамюртимиз Алишер Азизов ушбу ўйинда гол киритишга эришди.

Қайд этиш жоиз, Азизов бугунга қадар Қирғизистоннинг “Дордой” жамоасида ҳам тўп сурган эди ва ўшанда Топ-лига тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Маълумот учун, “Алга” 15-турдан сўнг турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.