Алишер Никимбаев Саудияга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖнинг устунлиги ҳақида гапирди
Бугун бўладиган Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашувидан олдин футбол жамоатчилиги ўз фикрларини билдирмоқда. Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев SPORTS.uz сайтига беллашувдан аввалги қарашларини баён этди.
- Бу саралаш пайти 1999 йилда терма жамоамиз Осиё кубоги саралашида қатнашган ва шунга ўхшаш вазият бўлгани ёдимга тушди. Биринчи иккита учрашув - Бангладеш ва Шри-Ланкани осон ютганмиз. Кейин Ҳиндистонга қарши жуда қийин ўйин бўлган. Балки Яман билан ўйин кабидир. Ҳаттоки, ҳиндлар 2:0 ҳисобида ютаётганди. Кейин рақиб дарвозабони жароҳат олган, футболчиларимиз захирадан тушиб, голлар урган. Якунда ғалаба қозондик - 3:2. Охирги баҳс - БААга қарши беллашувдан олдин (турнир Ал-Айнда бўлган) ўйин қийин кечишини тахмин қилгандик. Шундай ҳам бўлди. Биз 90 дақиқа ҳимояланганмиз. Ўша беллашувда Миржалол Қосимов ҳужумчи Максим Шацкихга пас берганди, у дарвозани ишғол қилган. Якунда 1:0 ҳисобида зафар қучиб, Осиё кубогига чиққанмиз. Чемпионатда нима юз бергани бошқа тарих, лекин айтмоқчи бўлганим саралашни яхши бошлаганмиз.
Алишер Никимбаев: Ўзбекистон МТЖ Саудияга ютқазса ҳам кейинги босқичга чиқиши мумкин. Агарда...
Саудия Арабистони - Ўзбекистон. Бугун кимлар асосий таркибда майдонга тушиши мумкин?
Футболда доим ҳам яхши ўйнаган жамоа ютмайди. Чунки тартибли ўйин тажрибадан устун келиши мумкин. Тартибли ўйин ва футболчилар борини берса, ғалаба қозонса бўлади. Тўғри, Саудияга қарши баҳсда бизни фақат 3 очко қониқтиради. Шу боис 1999 йилга ўхшайдиган ҳолат.
Ҳозир мен ўйин ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу борада жуда кўп одам фикр билдиради. Мен биринчи навбатда, футболчиларнинг шижоати ва маҳорати борасида сўз юритмоқчиман. Уларнинг баъзилари учун бу охирги саралаш баҳсларига айланиши мумкин. Шу боис бу сўнггиси айланмаслиги учун барча маҳоратни ишга солиб, ғалаба қозонишимиз лозим. Вакилларимизда шундай маҳорат борки, керакли паллада ўзини кўрсатишга имконияти етади. Мен ғалабага ишонаман. Асосий устунлигимиз - маҳоратимиз ва шижоатимиз, - деди Алишер Никимбаев.
Фикрлар