Алишер Усмонов Европа лигасида иштирок этадиган рус клубига салкам 10 млн доллар ҳадя қилди
Ads

Туланинг "Арсенал" клуби россиялик бизнесмен Алишер Усмоновдан катта молиявий кўмак олди.

Baza телеграм-канали тарқатган хабарга кўра асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер “Арсенал”га 600 миллион рубль (9,5 млн доллар) ҳадя қилган. Ушбу хабарни хатто Усмоновнинг вакиллари ҳам тасдиқлашди.

Маълумотларга қараганда тулаликлар раҳбарияти жамоанинг Европа лигасида иштирок этиши боис Усмоновга молиявий кўмак сўраб мурожаат қилишган.

Маълумот учун, “Арсенал” ўтган мавсум Россия премьер-лигасида 6-ўринни эгаллади. Энди улар УЕФА Европа лигасининг 2-саралаш босқичидан курашга қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Алишер Усмонов Москванинг ЦСКА клубига "Эвертон" футболчисини олиб келишда ҳам кўмак бергани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Yusufjon
28/06/2019 12:07
O'zbekiston klublariga ham moliyaviy yordam qilsa bòlarkan
&
Surxon turon
28/06/2019 18:16
Улса тобутини шу ӯзбеклар кӯтаради руслар емас ундан кӯра ӯзбек кулубларини кӯтарсин
&
Daler @FUTBOL13
28/06/2019 13:09
Shu Namangani Navbahor oling bir champion qlaylik everton arsenalardan futbolchlarni olib kelib dunyoo lol qosin Navbahor muhlislari O'zbekistonda N1