Алиссон орадан 9 йил ўтиб Жулио Сезарнинг натижасини такрорлади

Хабарингиз бор кеча Мадридда “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳс 2:0 ҳисобида мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, мерсисайдликлар дарвозабони Алиссон Бекер сўнгги 9 йил ичида ўтказилган ЕЧЛ финалларида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган илк посбон бўлди. Бундай натижани сўнгги бор 2010 "Интер" дарвозабони Жулио Сезар қайд этган эди. Бразилиялик посбон “Бавария”га қарши бўлиб ўтган финалда ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормаган ва унинг ҳам жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!