Алжо Стерлинг учун жиддий чақирув!
Мовсар Евлоев(18-0) ва Алджамейн Стерлинг(24-4) ўртасида ярим енгил вазн тоифасидаги жанг 5 октябрь куни Солт-Лейк-Сити шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 307" турнирида ташкил қилинади.
Россиялик жангчи ижтимоий тармоқда америкалик ёзган постга изоҳ қолдирган.
"Мен Парижда Мовсар билан жанг қилишни хоҳлагандим, аммо бу борада бизда баъзи муаммолар бор. Агар Парижда жанг қилмасак,, бахсни октябрь ойининг биринчи ҳафтасига кўчиришимиз мумкин. Дўстлар, бу ҳақида қандай фикрдасиз? Сентябрда Париж, октябрда рақамли турнир ёки октябрда "Apex Arena" да курашайликми? " – деб ёзган Стерлинг.
Бунга эса:“5 октабрда жанг, шартнома имзоланди”, – деб жавоб берди Евлоев.
Фикрлар