Алькантара дебют ўйинидаёқ АПЛ рекордини ўрнатди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара бугун АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Челси"га (2:0) қарши ўйинда дебют қилди.
Испаниялик футболчи иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди ва 75 та узатма амалга оширди. Эътиборлиси, мерсисайдликларнинг ҳеч бир футболчиси ўйин бошидан буён ҳам бу қадар кўп узатма амалга оширмади. Бу эса АПЛда ҳам рекорд ҳисобланади.
Тьяго “Ливерпуль” сафига бундан бир неча кун олдин “Бавария”дан 33 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Фикрлар