Аллазов ONE FC билан шартномасини бекор қилмоқчи!

Кикбоксинг бўйича енгил вазн тоифасида ONE чемпиони Чингиз Аллазов промоуш билан амалдаги шартномадан қониқмаслигини ва уни бекор қилмоқчи эканлигини маълум қилди. Шу билан бирга, Аллазов фаолиятини ONE да якунламоқчи эканлигини ҳам айтди.

Биламан, ONE кикбоксингдаги энг яхши промоушенлардан бири. Бу айни ҳақиқат, аммо амалдаги шартнома мени қониқтирмаяпти. One Championship га чуқур миннатдорлик билдираман. Ўтган вақт давомида мен вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчига айландим. Энди бошқа режаларим бор. Фаолиятимни ONE билан якунлайман”, - дейди жангчи.

Эслатиб ўтамиз, Аллазов ўзининг сўнгги жангида Марат Григорянни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!