Аллегри - А Сериянинг ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи (фото)

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серияда "ноябрь ойининг энг яхши мураббийи" номинациясида ғолиб, деб топилди. Унинг жамоаси мазкур ойда ўтказилган 3 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 6:0 ни ташкил қилади.

Айни пайт туринликлар мундиал олдидан турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Клуб ҳисобида 31 очко мавжуд бўлиб, 1-ўриндаги "Наполи"дан 10 очкога ортда қолмоқда.

аллегри

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!