Аллегри: А Серияда ҳеч ким бир мавсумда 40та гол ура олмайди

"Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум стартида бироз омади келмаётган жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни танқидлардан ҳимо қилишга ўтди.

“Ҳамма А Серияни танқид қилади. Лекин бу чемпионатда бир мавсумда 30та гол уриш осон эмас. Игуаин буни бир марта уддалади. Лекин бу истеъсно эди. Бу ерда яхши ҳужумчи одатда мавсум давомида 26-27та гол уради”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ёзда “Реал”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган 33 ёшли Роналду А Сериянинг ўтган 3та турида ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!