Аллегри Гвардиоланинг шогирдини рад этди
Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс трансферига тўсқинлик қилди.
"Sky Sport Italia" нашри хабарига кўра, "кекса синьора" устози англиялик футболчини ўз жамоасида кўришни истамаяпти. "Ювентус" Филлипсни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан олти ойга ижарага олмоқчи эди.
Аввалроқ Филипсга Англия Премьер-лигаси клубларидан "Ньюкасль", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Калвин 2022 йилнинг ёзида “Лидс”дан трансфер қилинганидан кейин "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар