Аллегри: Роналду
Ads

"Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 5-тури доирасида "Фрозиноне"га қарши учрашув олдидан жамоа ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Жорий ҳафта қийин учрашувларни бошдан ўтказдик. "Фрозинон"га қарши баҳс муҳим аҳамиятга эгадир, бизнинг мақсадимиз ҳушёрликни йўқотмаслик.

Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши футболчиларидан биридир, унинг меҳнатсеварлигидан хурсандман. Роналду "Ювентус"га жуда катта ёрдам қилмоқда, бироқ жамоа унинг атрофида ўйнаётгани йўқ.

Дибала кучли футболчи ва у эртага майдонга тушади деган умиддаман, - деди Аллегри.