Алли ПСЖга ўтмайди!
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли қишки трансферлар даврида "Пари Сен-Жермен"га кўчиб ўтмайди.
Get French Football News нашрининг маълум қилишича, “шпорлар” президенти Леви 24 ёшли англиялик футболчини қўйиб юборишни хоҳламаган. Боиси, агар “Тоттенхэм” Аллини сотиб юборилса, қисқа муддат ичида унга муносиб ўринбосар топа олмаслиги мумкин эди.
Айтиш керакки, Алли 13 январдан буён “Тоттенхэм”нинг қайдномаларига киритилмаётган эди ва шу сабабли ҳам, кўпчилик уни ПСЖга ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқата бошлаган.
Деле Алли жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар