Алли Роналдунинг агенти билан ишламоқчи
Ads

Таниқли футбол агентларидан бири Жорже Мендеш Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Деле Аллининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Аллининг ҳозирги агенти Роб Сигал билан амалдаги  шартномаси келгуси йили якунига етди. Алли ўз агентини ўзгартирмоқчи эканлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Жорже Мендеш Криштиану Роналду, Жозе Моуриньо каби машҳур шахсларнинг агенти саналади.