Алли "Тоттенхэм" сафидаги юбилей учрашувини ўтказди
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли кеча ўзининг юбилей учрашувини ўтказди.
Аниқроғи, АПЛнинг 17-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га қарши ўйин 23 ёшли англиялик футболчи учун “шпорлар” сафидаги 200-ўйин бўлди.
Эслатиб ўтиш лозимки, Алли “Тоттенхэм” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 59 та гол ҳамда 52 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар