
Алонсо қўл остида “Реал”нинг асосий ўйинчиси бўламан!
“Реал”нинг тажрибали марказий ҳимоячиси Давид Алаба жароҳатини даволатиш курсини якунлаяпти ва янги мавсумнинг илк машғулот йиғини бошланадиган сана – 4 августгача бўлиқ тайёр бўлишини маълум қилди.
Нуфузли манба – Marca нашрининг ёзишича, австриялик ҳимоячи янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида яна асосий таркибнинг муҳим ўйинчисига айланишга ҳаракат қилмоқчи.
Алабанинг “Реал” билан шартномаси келаси ёз якунланади. Клуб ҳали унга янги битим бўйича таклиф бергани йўқ. Алаба кетишга тўғри келса ҳам, мадридлик мухлислар ёдида жароҳатдаги ўйинчи эмас, сўнгги мавсумини ёрқин ўтказган юлдуз сифатида қолишни ўйлаяпти.
Давид Алаба ўзининг ўйин услуби ва тўп билан ишлаш маҳорати Хаби Алонсо бошчилигидаги мураббийлар штаби талабига мос эканига аминлигини айтди. Ҳимоячи юқори спорт формага чиқиш учун унинг овқатланишидан тортиб жисмоний ҳолатигача бўлган жараённи назорат қилувчи профессионал мутахассислар хизматидан фойдаланяпти.
Фикрлар