Аълохон Абдуллаев IBA чемпионлар оқшомида ғалаба қозонди

Бугун Россиянинг Уфа шаҳрида IBA чемпионлар оқшоми доирасида ёш истеъдодли боксчимиз Аълохон Абдуллаев рингга кўтарилди.

У қозоғистонлик Сапарбой Айдаровга қарши жанг қилди.  Мазкур жанг -75 кг вазн тоифасида элиминатор жанги бўлди ва унда ҳамюртимиз ажойиб тарзда ғалаба қозонди. Унинг навбатдаги жанги IBA чемпионлик камари учун бўлади.  

Маълумот учун, Айдаров профессионал боксда 8 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонганди. Аълохон Абдуллаев эса ҳаваскор боксда ўсмир-ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!