Амад Диалло мундиалда рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ҳужумкор футболчиси Амад Диалло Кот-д’Ивуар терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатларида гол урган энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди. 

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

У жаҳон чемпионатининг  гуруҳ босқичи биринчи турида Эквадорга қарши учрашувда майдонга тушди. 23 ёш 11 ойлик Диалло захирадан майдонга чиқиб, 90-дақиқада ўйинда ягона ва ғалабали гол муаллифига айланди. 

Шу тариқа, Кот-д’Ивуар терма жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Бундан аввалги рекорд Бакари Конега тегишли эди. У 2006 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландия дарвозасини 24 ёш 8 ойлик пайтида ишғол этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!