Амалдаги чемпионлар сўнгги поғонада қолиб кетди
Ads
 
 
Австралиянинг Перт шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича Хопман кубогининг "В" гуруҳи беллашувлари якунланди.
Хопмани кубогининг амалдаги чемпионлари - австралиялик Дарья Гаврилова ва Ник Кирьос кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг мухлислари ишончини оқлаш учун учинчи турда гуруҳ пешқадами АҚШ теннисчиларини енгиши керак эди.
 
Шунингдек, гуруҳдаги иккинчи учрашув - Чехия ва Испания баҳсида кейинги даврага чиқадиган яна бир жамоа номи аниқланиши керак эди.
 
Натижалар билан танишинг:
 
Чехия — Испания 1:2
 
Люция Градецка (Чехия) — Лара Арруабаррена (Испания) 6:2 6:4
 
Адам Павлашек (Чехия) — Фелисьяно Лопес (Испания) 6:7 4:6
 
Люция Градецка / Адам Павлашек (Чехия) — Лара Арруабаррена / Фелисьяно Лопес (Испания) 2:4 1:4
 
Австралия — АҚШ 1:2
 
 
Ник Кирьос (Австралия) — Жек Сок (АҚШ) 2:6 2:6
 
Дарья Гаврилова (Австралия) — Коко Вандевеге (АҚШ) 6:3 4:6 7:5
 
Дарья Гаврилова / Мэттью Эбден (Австралия) — Коко Вандевеге / Жек Сок (АҚШ) 1:4 1:4