Амалдаги Италия чемпиони МЮ ярим ҳимоячиси учун асосий даъвогар

Италиянинг "Интер" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни Ван де Бекни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштиряпти.

Маълум бўлишича, "нерадзуррилар" 24 ёшли футболчи билан боғлиқ ҳолатни кузатиб бормоқда. Агар вазият ўзгармаса, Милан клуби қишда "қизил иблислар"га расмий таклиф билан чиқади.

Аввалроқ, Нидерландия терма жамоаси аъзосига "Барселона" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Ван де Бек МЮ футболчисига айланганидан сўнг, АПЛда 20 та ўйин ўтказиб, биттадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!